"Сиёсий-маърифат соати"нинг бугунги онлайн машғулотида туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Ўқув машғулотида “Давлат хизматчилари халқаро ҳамкорлик алоқаларида риоя қилиши зарур бўлган протокол ва этикет қоидалари” ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди ҳамда спикерлар “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хорижда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар шарҳига тўхталиб ўтди.
Мазкур ўқув машғулотининг тўлиқ шаклини Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You Tube (https://youtu.be/D2MlMaI_F5M?si=WxKdMPvcN1eHwrC3) даги расмий саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024