Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров маҳалла «еттилиги» фаолияти ҳамда мактабларда таълим жараёнлари ва шароитлар билан танишиш мақсадида «Қўнғирот» маҳалласида бўлди. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича «еттилик» ахбороти тингланди.
Туман раҳбари 31-сонли мактабда ҳам бўлиб, таълим жараёнларининг бориши, хоналарнинг иситилиши, яратилган шароитлар билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрлари билан қизиқди.
Шунингдек, 8-, 10-, ва 30-сонли мактабларда ҳам бўлиниб, ўқув хоналарини барқарор иситиш, таълим сифатини янада яхшилаш, кутубхоналар фондини бойитиш ва бошқа қатор масалалар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024