Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Чанг-бўронларининг салбий таъсирини камайтиришда навбатдаги қадам

Республикада экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштиришлашни жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилаётгани муҳим қадам бўлди.

Ушбу хайрли ишларнинг давоми сифатида Термиз тумани «Янгиобод» маҳалласининг чегара ҳудудида содир бўладиган қум бўронларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 6 гектар ер майдонда иҳота ўрмонзорларини барпо қилиш бошланди. Шу мақсадда 6 гектарлик ер майдони 4х4 метр шаклида 100 метр кенгликда кўчат экиш учун тайёрланиб, ёшлар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида 250 туп элдор қарағай дарахт кўчатлари экилди.

Мазкур иҳота ўрмонзорига  яна 3 минг 600 туп арча кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, тадбирлар давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 62 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс