Бугун Термиз тумани ҳокимлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубов бошқариб борган муҳокамада туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари кун тартибидаги масалалари юзасидан ахборот беришди.
Шунингдек, йиғилишда ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш ҳамда ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ижроси, ёшларни ИТ соҳасига ўқитишни ташкил этиш, бюджет маблағларини ўз вақтида ундирилиши ва бошқа муҳим масалалар юзасидан топшириқ ва вазифалар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024