Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда ўтаётган сайёр қабуллар мурожаатлар ечимидир

Бугун Термиз туманининг 1-сектор ҳудудига «Янгиер» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Одил Яқубов, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг электр энергия, ичимлик суви ва газ таъминотини яхшилаш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқаролардан келиб тушган айрим мурожаатлар масъуллар томонидан жойига борган ҳолда ўрганилди. Мазкур мурожаатни ўрганиб, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва вазифалар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс