Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Одил судлов – инсон манфаатлари ҳимоясининг гарови!

Барчамизга маълумки, бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилди ва бу йўналишда бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Энг аввало, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, судлар фаолияти самарадорлигига эришиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судлари бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувини амалга ошириш бўйича конституциявий норманинг амалда ижросини таъминлаш мақсадида маъмурий судлар ташкил этилди. Эндиликда фуқароларимизнинг ҳақҳуқуқлари давлат идоралари томонидан бузилса, улар ҳар бир туман ва шаҳарда тузилган маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳеч қайси ҳокимият бўғинига бўйсунмайдиган орган – Судьялар олий кенгаши ташкил этилди ва бу билан судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олди олинди, очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизими яратилди. Эндиликда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш, уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий этилиши ҳам суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьяларнинг касбий нуфузини оширишга қартилгандир. Бундан ташқари жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик–процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, суд муҳокамасини ўз вақтида ва адолатли ўтказиш, жазонинг адолатлилиги ва инсонийлиги кафолатларини кучайтиришни инобатга олган ҳолда одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.

Юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади мустақил, кучли суд ҳокимиятини вужудга келтиришдан иборат. Суд ҳокимияти нафақат уч ҳокимиятнинг бири, балки унинг юксак нуфузли ҳуқуқий ҳолати, жамият ва давлат ҳаётида инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонунийлик барқарор бўлишининг асосий шарти бўлиб ҳисобланади. Суд ҳокимиятининг вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаатларини ҳамда мамлакат конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлигини таъминлаш, қонунларни ва бошқа норматив ҳужжатларни ижро қилиш ва қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборатдир. Бу ислоҳотларнинг марказида аввало инсон туришини эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда Конституциямизда олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади. Бунинг учун суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини, албатта, барчамиз яхши тушунамиз.

Бу ўз навбатида суд органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Тан олиш керакки, кейинги йилларда амалга оширилаётган шу каби инсонпарвар ислоҳотлар натижасида одамларнинг суд тизимига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Буни, судларга бўлган мурожаатларнинг кўпайиб бораётганида ҳамда судлар томонидан қабул қилинаётган оқлов хукмлари, фуқаролар, тадбиркорлар фойдасига қабул қилинган суд қарорлари сонининг ортиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Натижада, халқ судларни қоралайдиган, жазолайдиган орган, деб эмас, аксинча, уларнинг ҳақҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган орган, ўзларининг ҳимоячиси, адолат посбони, деб қарамоқда.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман

 судининг судья ёрдамчиси О.Алиханов

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 59 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс