Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш юрт тараққиётига хизмат қилади

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликка эътибор қаратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Чунки юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда тадбиркорлар улуши кун сайин ортмоқда.

Шу боисдан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Давлатимиз раҳбари томонидан элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ортди.

Мамлакатимизда тадбиркорлик йўналишини қўллаб-қувватлантирилаётганлиги хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир қонунчилик базаси такомиллаштириб борилаётганлигини кўриб туманимиз фуқароларининг тадбиркорликка иштиёқи тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, туманда 2299 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган, шундан фаолият юритаётган 1460 та субъектдан 402 таси савдо, 180 таси ишлаб чиқариш, 190 таси қурилиш ва 198 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари, 38 та ташиш ва сақлаш корхоналар ва 452 таси бошқа турдаги ташкил этади.

Шарофиддин Қаюмов

Термиз тумани статистика бўлими

бош мутахассиси 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 57 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс