Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Экспортёрлар билан учрашув: Муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокамаси

Давлат иқтисодиётини ривожлантиришда экспорт муҳим ўрин тутади. Четдан валютанинг кириб келиши аввало ўзимизда етиштирилган, ишлаб чиқарилган ҳамда тайёрланган маҳсулот ва хизматлар экспортига боғлиқ. Бунда экспортёр корхоналарнинг самарали фаолияти экспорт кўрсаткичларининг ортишига хизмат қилади.

Куни-кеча экспорт кўрсаткичларини яхшилаш, экспортёрларнинг бу борадаги таклиф ва мурожаатларини тинглаш мақсадида Термиз тумани сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда туман ҳокимининг алоқадор ўринбосарлари, соҳага масъул ташкилот ва идоралар ҳамда экспортёр корхоналар вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишди.

Мавжуд имкониятларни ишга солиш, экспорт ҳажмларини ошириш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Масъулларга экспортёр корхоналар билан манзилли ишлаб, фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, уларга тўсиқ бўлаётган масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс