Алиханов Рўзиқул Адинович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Термиз тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Рўзиқул Алиханов 1967 йилда Термиз туманида туғилган. 1993 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – қурилиш иқтисодиёт ва бошқарув.
Меҳнат фаолияти давомида давлат божхона органларида турли лавозимларда, “Маҳалла хайрия жамғармаси” бўлими раҳбари, Халқ депутатлари тумани Кенгаши котибияти мудири, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Термиз тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024