Маълумки, бугунги кунда аҳолини тоза ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш борасида Термиз туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Термиз тумани ҳокими ўринбосари Бунёд Жўраев тумандаги 1-сектор ҳудудидаги «Қаҳрамон» маҳалласида туман «Сувоқова» таъминоти корхонаси ходимлари билан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланиши, носоз сув қувурлари ўз вақтида таъмирлаш, сув етказиб беришдаги узилишларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир ханодонларга сув ҳисоблагичларни ўрнатиш борасида суҳбатлашди.
Шундан сўнг, аҳоли хонадонларида бўлиб, тоза ичимлик сувни тежаш, исроф қилмаслик ва истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024