Аҳолининг муаммо ва мурожаатларини тез ва манзилли ўрганишда муҳим аҳамият касб этаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси «Бунёдкор» маҳалласи аҳолиси учун маҳалла идораси биносида ўтказилди. Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида ўтказилган қабулда фуқароларнинг электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти, моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш каби қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир кўтарилган масала мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди ва муаммоларга ечим изланди. Жумладан, 15 га яқин мурожаатнинг аксарияти қабул давомида ҳал этилиб, айрим масалалар юзасидан тушунтириш берилди.
Бешта мурожаат ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024