Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ободлик бор жойда файзу-барака, ишда унум, аҳоли кайфиятида кўтаринкилик бўлади

Кўчаларимиз ободлиги ободонлаштириш соҳаси ходимларининг машаққатли меҳнатлари билан амалга ошмоқда. Бугун эрта тонгдан соҳа жонкуярлари туманнинг «Қўнғирот», «Мустақиллик», «Намуна» «Солиобод» ва «Наврўз» маҳаллаларидаги кўчалар, автомобиль йўллари ёқаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришди.

Кўчалар чиқиндилардан тозаланиб, автомобиль йўллари ёқасида жойлашган дарахтзорлар ораларига ишлов бериш ҳамда йўл бўйларига экилган гулларни парваришлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси ходимлари томонидан йўл тўсинлари бўёқланиб, тартибга келтирилмоқда.

Ўзининг машаққатли меҳнати билан туманимиз ободлиги ва кўркамлигини таъминлаётган соҳа ишчи-ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда фуқароларимиздан қилинган меҳнат қадрига етиб, ўз яшаш ҳудуди ҳамда кўчаларини обод сақлашга чақириб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс