“Сиёсий-маърифат соати”нинг бу ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Бугунги ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Ўқув машғулотида Алишер Навоий абадияти мавзусида маъруза, "Инсон ҳаётида таълимнинг ўрни” номли видеолавҳа намойиши ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хорижда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар шарҳига тўхталиб ўтилди.
Мазкур ўқув машғулотининг тўлиқ шаклини Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You tubeдаги расмий саҳифаси (https://youtu.be/osNg-2f5_bI?si=1UgQofSJfOJFRocI) орқали томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024