Термиз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида “Армия ва халқ – бир тану бир жон” шиори остида ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳарбийлар ва ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатига масъул ташкилот вакиллари, “Ватан таянчи” отряди гуруҳлари аъзолари ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
Фестивалда ҳарбий аркестор ва фахрий қоровул қисмларининг чиқишлари, аскарларнинг жанговарлик маҳорати ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024