Бугун Термиз тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Масъуллар иштирокида бўлиб ўтган қабулда 14 нафар фуқароларнинг моддий ёрдам олиш, сув, электр энергияси ва газ таъминоти ва бошқа бир қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, ижроси бўйича масъуллар бириктирилди.
Шу билан бирга айрим мурожаатлар ўз жойига масъуллари иштирокида борган ҳолда ўрганилиши бўйича мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024