Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Термиз туманнинг “Муҳиддин Эштемиров” маҳалласи аҳолисининг муаммоларини ўрганиш мақсадида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда ўнга яқин фуқароларнинг электр энергия, ичимлик суви, бандлик масаласи ва бошқа бир қатор ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида масъуллар билан ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаат масъулларга йўналтирилиб, туман ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024