Вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда. Бугун эрта тонгдан Термиз тумани “Қуёшли юрт” маҳалласида туман сектор раҳбарлари, вилоятдан бириктирилган вакил, мутасадди ташкилотлар, маҳаллалар «еттилиги» ҳамда аҳоли вакиллари йиғилишиб, маҳаллани ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Ҳудуддаги 12 та кўчага бириктирилган масъуллар ва фуқаролар томонидан хонаданлар, кўчалар, йўлбўйи инфратузилмаларида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Айни вақтда мезон асосида ишлар давом эттирилмоқда.
Шу ўринда маҳалла аҳолисидан мазкур ҳашарда фаоллик кўрсатиб, ўзлари яшаётган кўчалар ва хонадонлари атрофларини тозалашда кўмаклашишларини сўраймиз.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024