Аҳоли мурожаатларининг ҳал этилиши, дастурлар, чора-тадбирлар ҳамда топшириқларнинг жойларда ижросини таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимиятининг асосий вазифаси ҳисобланади. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилишида тартиб-интизом ва ижро масъулияти муҳим.
Шу мақсадда бугун ижро интизоми ва мурожаатлар ижроси таҳлили туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Қаландаров раҳбарлигида аппарат ходимлари ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда ҳар бир йўналиш бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланиб, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш, ижро интизомига тўлиқ риоя қилиниши таъминлаш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024