Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла: Термиз тумани «Гулистон» маҳалласи

Оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда. Мезонлар асосида ишларни олиб бориш «Гулистон» маҳалласида давом эттирилмоқда. Бугун туман ҳокими Шухрат Назаров маҳаллада мутасадди ташкилотлар, маҳаллалар «еттилиги» ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашиб, ҳудудни ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб берди.

Маҳалладаги кўчалар бўйлаб юрилиб, қилиниши лозим бўлган ободонлаштириш, тозалаш ишлари олиб бориладиган жойлар масъулларга кўрсатиб берилди. Мутасаддилар ўзларига бириктирилган кўчаларда аҳоли билан ҳамжиҳатликда хонадонлар атрофлари, кўчалар, йўлбўйи инфратузилмаларида ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишди.

Шу ўринда маҳалла аҳолисидан мазкур ҳашарда фаоллик кўрсатиб, ўзлари яшаётган кўча ва хонадонлар атрофини тозалашда кўмаклашишларини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 54 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс