Тадбиркорлар муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида бугун Термиз тумани ҳокимлигида Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда вилоят прокурорининг ўринбосари Холмат Куллиев ва туман прокурори Акмал Халиков, вилоят ва тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 30 га яқин тадбиркорлар иштирок этишди.
Очиқ руҳда ўтган мулоқот давомида тадбиркорларнинг 17 та турли масалалардаги мурожаатлари тингланди ва мурожаатларнинг 6 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 8 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, туман прокуратураси томонидан назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024