Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Шухрат Назаров: “Мурожаатларга ўз муаммомиз сингари ёндошсакгина масалаларда ечим, аҳоли турмушида ўзгариш бўлади”

Бугун Термиз туман ҳокими Шухрат Назаров ҳафталик иш режасига мувофиқ ҳокимлик биносида шахсий қабулини ўтказди. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва идоралар масъуллари иштирок этган қабулда 12 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Мурожаатларни тинглар экан туман ҳокими масъулларга ҳар бир мурожаатга ўз муаммомиз каби ечим изласаккина масалаларга ечим топиб, аҳолини рози қилишимиз мумкин дея таъкидлади.

Мутасаддилар билан кўриб чиқилган мурожаатларнинг 4 таси қабул давомида ижобий ҳал қилинди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 8 та мурожаат қонуний кўриб чиқиш ва ҳал этиш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 68 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс