Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ишлаш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда хорижга кетган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди. Унда ёшларнинг мурожаатлари тингланди.
Меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мигрант ишчиларни чет элга кетишидан олдин тил ва касб бўйича тайёрлаш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш, хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни тамомлаётган ёшларни туманимизда ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш масалаларида иштирокчилар билан суҳбатлашилди.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар, ташкил қилинаётган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар берилди.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан доимий мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириб борилишларини қайд этишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024