Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Солиқлар – аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий манбаидир!

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, иш ҳақлари ва нафақалар солиқлар ҳисобига шаклланади. Бунда аҳолимизнинг солиқ тўловчи сифатидаги маданиятини шакллантириш муҳим ҳисобланади.

Бугун Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, Термиз тумани сектор раҳбарлари, депутатлар, туман ҳокимлиги, иқтисодий комплекс ташкилотлари масъуллари иштирокида солиқ тўловларини вақтида амалга ошириш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Маҳаллаларда «еттилик» билан ишларни ташкил қилган ҳолда, намунали солиқ тўловчи маҳаллалар сонини ошириш, фуқароларга солиқ маданиятини тарғиб қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, маҳалла «еттилиги» фаолиятини самарали ва сифатли ташкил этиш юзасидан ҳам қатор вазифалар топширилди.

Шундан сўнг, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда депутатлар иштирокидаги ишчи гуруҳ «Бунёдкор» маҳалласида бўлишиб, мавжуд муаммоларни ўрганишди. Уйма-уй юрилган ҳолда, аҳолига солиқ тўловларини вақтида тўлаш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилди.

Шунингдек, жорий йил 18 февраль куни вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотга маҳалла аҳолиси томонидан йўлланган мурожаат юзасидан аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилиб, мурожаат жойида ўрганилди. Маҳаллада инфратузилмани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 59 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс