Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди

Бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаилов аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ички ишлар тизими билан боғлиқ мурожаатларни тинглаш, масъуллар билан ечим излаш мақсадида Термиз тумани маданият марказида сайёр қабулини ўтказди. Унда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва бошқа алоқадор ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, ички ишлар тизими билан боғлиқ ҳамда бошқа масалалардаги йигирмадан ортиқ мурожаатлар тингланди.

Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг аксариятига ижобий ечим топилди. Айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда ижроси қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 60 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс