Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Бугун Термиз туманидаги Маданият бўлими биносида навбатдаги “Ишга мархамат” бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда тумандаги Пробация назоратида бўлган ишсиз фуқаролар иштирок этишди.

Аҳоли хусусан, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган мазкур ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар ўзлариннинг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмаркага ташриф буюрган 4 нафар фуқаролар ўзлари хоҳлаган корхона билан меҳнат шартномаларини тузишган бўлса, 1 нафар фуқаро иш жойини ўзгартириш юзасидан қайти тайёрлов курсига йўлланма берилди.

Бу каби меҳнат ярмаркаларининг ташкил этилиши, ишсиз фуқароларнинг ўзлари учун муносиб иш ўринларини топишда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс