Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг ҳафталик иш режасига мувофиқ, навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, масъул вакиллари иштирокида ўндан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг даволаниш учун моддий ёрдам олиш, уй-жой масаласи, ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти ва бошқа масалаларидаги мурожаатлари тингланди.
Аксарият масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024