Юртимизда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилди.
Бугун Термиз тумани Маданият бўлимида “Энг яхши маҳалла раиси” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов иштирокчиларини низом асосида баҳолаб боришди.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, биринчи ўринни «Истиқлол» маҳалла раиси Акмал Атамирзаев, иккинчи ўринни «Янгиобод» маҳалла раиси Фазлиддин Баратов ҳамда фахрли учинчи ўрин «Солиобод» маҳалла раиси Мансур Хайруддиновлар қўлга киритишди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024