Мамлакатимизда аҳолининг муҳтож қатламини моддий ва номоддий қўллаб-қувватлашни тизимли амалга ошириш мақсадида жойлардаги 4 та сектор (ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ), маҳалла органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда эҳтиёжманд, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати “Темир дафтар” ташкил этилди.
Хўш, темир дафтар нима?
“Темир дафтар” – бу оилаларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган, оилаларни бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаи яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар қайд этиладиган “saxovat.argos.uz” электрон дастури орқали амалга оширилади.
Темир дафтар”га 592 минг оила ва уларнинг 2,5 млн. нафар аъзоси, шундан 602,7 минг нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари киритилиб, “вақтинчалик тартиб” асосида 2020 йил 1 декабрь ҳолатига 527,4 минг нафар (жамига нисбатан 87,5 %) меҳнатга лаёқатли аъзолар бандлиги таъминланган.
Шу билан бирга, бандлиги таъминланиб, даромад манбаи яратилган 386,4 мингта (65%) оила “темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган. 2020 йил Давлатимиз раҳбарининг шу йил 30 июль кунги ПФ-6038-сон Фармонлари билан “темир дафтар” ҳақиқатда муҳтож, ночор ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
дастлаб, Қурбон Ҳайити байрами арафасида 182 мингдан ортиқ оилага 154 млрд.сўм моддий ёрдам ажратилди;
кейинги босқичда, август ойида жон бошига 220 минг сўмдан 280 минг оилага 260 млрд.сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилди;
тез тиббий ёрдам бригадаларининг 41 мингдан ортиқ ходимларига бир марталик пул мукофотлари учун 141 млрд.сўм маблағ ажратилди;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” ҳайрия жамоат фондига жамиятимизда тинчлик, дўстлик меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳа вакилларини қўллаб қувватлаш учун 150 млрд.сўм маблағ ажратилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024