“Сурхондарё” телерадиоканали орқали Термиз тумани “Сабзипоя” ва “Наврўз” маҳаллалари биноларида маънавият бурчаги ташкил этилиши ҳамда ободонлаштириш ҳолати танқид қилинган кўрсатув эфирга берилган.
Кўрсатувда келтирилган ҳолатлар туман ҳокимлиги томонидан жойида ўрганиб чиқилди. Тумандаги барча маҳаллаларда, хусусан, кўрсатувда келтирилган ушбу икки маҳаллада “Маънавият сектори” белгиланган талаблар асосида ташкил этилди. Кўрсатув олинган вақтда маънавият бурчаги учун керакли жиҳозлар, баннер ва паннолар тайёрланаётган бўлган.
Шунингдек, маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш ишлари тизимли давом эттирилмоқда ва бу борадаги ишларни доимий олиб бориш кўрсатмаси берилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024