Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Термиз тумани “Орол” маҳалласидаги ички йўлларнинг таъмирталаблиги сабаб, йўлларни асфальтлаш масаласида амалий ёрдам сўралган мурожаат эълон қилинди. Туман ҳокимлиги ушбу материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

“Орол” маҳалласида жами 13 км дан ортиқ ички йўллар мавжуд бўлиб, ўтган 2023 йилнинг ўзида маҳалладаги 1 км дан ортиқ йўллар тошланди, 700 метрга яқин қисмида асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда Президентимизнинг тегишли қарори билан ички йўлларни “Менинг йўлим” лойиҳасида аҳоли томонидан бериладиган овозлар орқали таъмирлаш тартиби жорий этилган.

Бу борада маҳалла масъуллари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳомийлик маблағларини жалб қилиш орқали маҳалладаги тупроқ йўлларни тошлаш ишлари тегишли тартибда навбат билан амалга оширилиб борилишини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс