Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Содир этилган жиноят фаоллар иштирокида муҳокама қилинди

Термиз тумани Маданият бўлимида туманнинг «Қорахон» маҳалласида жорий йилнинг 27 февраль куни  содир этилган жиноят кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. Унда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Равшан Намозов, вилоят Ички Ишлар бошқармаси ўринбосари Бахтиёр Иноқов, Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Муҳокама йиғилишида сўз олганлар жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолини ҳушёрликка чақириб, атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлмаслик таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек,  келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш борасида муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 42 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс