Маълумки, кейинги йилларда юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қисмини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Термиз тумани «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази томонидан олиб борилаётган ишлар диққатга сазовордир. Марказ томонидан туман аҳолисига 49 турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.
Жумладан, 17 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун 2023-2024 йилнинг шу даврига қадар 20 та протез-ортопедия мосламалари ажратилди.
Шунингдек, 120 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар реабилитация қилиш техник воситалари билан таъминланди. 10 ёшдан 35 ёшгача ногиронлиги бўлган 26 нафар фуқаролар спорт тўгаракларига йўналтириш чоралари кўрилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024