Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Педагоглар касбий сертификат олиш учун my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 февралдаги “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини  касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилар, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

Талабгор назорат синовида қатнашиш учун сўровномани давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz)da тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтади.

Биринчи марта касбий сертификат олиш бўйича назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.

Касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март - май ойларида тест шаклида ўтказилади.

Назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва электрон шаклдаги сертификат унинг шахсий кабинетига юборилади.

Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

 Регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун педагог кадрлар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали 2024 йил 1 мартдан бошлаб мурожаат қилади.

Д.Хуррамова

Термиз тумани ДХМ

етакчи мутахассиси                                                    

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс