Вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда. Бугун эрта тонгдан Термиз тумани «Янгиобод» маҳалласида туман ҳокими Шуҳрат Назаров ва вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов раҳбарлигида мутасадди ташкилотлар, маҳалла «еттилиги» ҳамда бошқа масъуллар иштирокида инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди.
Маҳалладаги 16 та кўчага бириктирилган масъуллар ва фуқаролар томонидан хонаданлар, кўчалар, йўлбўйи инфратузилмаларида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Айни вақтда мезон асосида ишлар давом эттирилмоқда.
Шу ўринда маҳалла аҳолисидан мазкур ҳашарда фаоллик кўрсатиб, ўзлари яшаётган кўчалар ва хонадонлари атрофларини тозалашда кўмаклашишларини сўраймиз.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024