Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот ўтказилди

Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нармановлар «Янгиобод» маҳалласида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда Президентимизнинг тегишли қарори билан янги иш ўринларини яратиш мақсадида деҳқон хўжаликларига яратилган имконият ва берилган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Туманда мавжуд бўш ер майдонлари билан таништирилиб, аукцион орқали ер майдонларини олган ҳолда боғдорчилик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Хусусан, туманнинг «Янгиобод» маҳалласидаги 88 гектар майдонда боғдорчиликни йўлга қўйиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимот қилинди. Унга кўра умумий қиймати 5 млн доллар бўлган лойиҳа доирасида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш, йиллик 5 минг тонна маҳсулот етиштириш ҳамда 1 млн долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс