Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янгиобод – янгиланган, обод маҳаллага айланмоқда

Хабар берилганидек, Термиз туманида 5 та оғир тоифадаги маҳаллада “обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Янгиобод» маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бугун ҳам давом этмоқда. Маҳалладаги 16 та кўчага бириктирилган ташкилот ва корхоналар, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда аҳоли вакиллари кўчаларни чиқиндилардан тозалаш, бўш ер майдонларини шудгорлаш, дарахт ва гул кўчатлари экиш, мавжуд дарахтларни буташ ҳамда оқлаш ишларини олиб боришмоқда.

Маҳалладаги мактаб, боғча, болалар ва спорт майдончалари атрофлари ҳам тартибга келтирилиб, ўйин аттракционлари бўёқланди ва таъмирланди.

Ҳудуд бўйлаб ҳашар ишлари давом этмоқда. «Янгиобод» маҳалласи янги қиёфадаги обод маҳаллага айланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс