Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳокимлик соати: «Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

Бугун туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва туман ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишни туман ҳокими Шухрат Назаров бошқариб борди.

Дастлаб, туманда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши, давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида сифатли ижро қилиниши ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми масалалари бўлимлари кесимида таҳлил қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларини жадаллаштириш, «Наврўз» байрамига тайёгарлик кўриш, тумандаги оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган бешта маҳаллаларда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштириш ишлари, аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, маҳалла еттилиги фаолияти ва коммунал соҳалардаги ишлар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс