Термиз туманидаги мавжуд вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларнинг навбатдаги суҳбат босиқичи бўлиб ўтди.
Хусусан, туман ҳокимлиги комиссиясида «Мустақиллик» маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳамда туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси лавозими учун танловнинг тест босқичидан ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилди.
Номзодлар давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан рандом дастури орқали берилган саволлар ҳамда туман комиссиясининг қўшимча саволларига жавоб беришди.
Натижалар номзодларнинг vacancy.argos.uz порталидаги шахсий кабинетида маълум қилинади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024