Аввал хабар берилганидек, вилоят ҳокими топшириғига асосан тумандаги 5 та оғир тоифадаги маҳаллаларда “обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулайликлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманнинг 1-сектор ҳудудидаги «Мустақиллик» маҳалласи аҳолисига электр энергиясини етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида эски ва хавфсизлиги таъминланмаган ёғоч устунлар янги бетон устунларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024