Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари

Туманнинг барча маҳалла ва қишлоқларида ҳамда меҳнат жамоаларида умумхалқ хайрия ҳашари эрталабдан бошлаб юборилди. Кўчаларни тозалаш, дарахт экиш, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, қабристон ва зиёратгоҳларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида аҳолининг турли қатламлари иштирок этиб, юрт ободончилигига ўзларининг хиссаларини қўшишмоқда.

Ҳашар ишларига махсус техникалар жалб қилиниб, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда. Ташкилот, идора ва муассасалар ҳудудларини ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Туманимизнинг барча аҳолисини умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 58 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс