Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини сақлаш ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш долзарб вазифалардан бири саналади.
1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция қабул қилинди ва у бир йил ўтиб, халқаро ҳужжат сифатида кучга кирди. Кўплаб муҳим вазифалар белгилаб берилган мазкур Конвенция бугунги кунда дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан ратификация қилинган. Шу муносабат билан ҳар йили 22 май — Халқаро биологик хилма-хиллик куни сифатида нишонланиб келинади.
Ўзбекистон Экологик партияси Термиз тумани бўлими томонидан мазкур сана муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан тумандаги умумтаълим мактабларида табиатни асраш, ўқувчиларда она табиатга муҳаббат хиссини уйғотиш мақсадида экотадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024