Туманда “Аёллар дафтари” платформасига киритилган аёллар 834 нафарни ташкил этади. Шундан 763 нафари ёки 91 фоизига кўмак кўрсатилган.
Туманнинг 2-Секторида платформага 326 нафар аёл киритилган. Куни кеча 2-Сектордаги аёлларга кўмак бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги тадбир ўтказилди.
Тадбирда ногиронлиги бўлган ёки I ва II гуруҳ ногирон фарзандлари бор аёлларнинг 77 нафарига жиҳозлар ажратиб берилди. Жумладан;
32 дона тикув машинаси;
42 дона духовка печ;
3 дона сув насоси.
Ажратилган жиҳозлар аёлларнинг ўзини ўзи банд қилиш, уйда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш ҳамда даромад манбаига эга бўлиши учун берилмоқда.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024