Аҳоли муаммо ва мурожаатларини масъуллар иштирокида ўрганиб, ечим топиш мақсадида Термиз тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида 13 нафар фуқароларнинг уй-жой таъмири, мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш, ўқиш ва даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш ва бошқа бир қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024