Давлатов Янгибай Холмирзаевич Термиз тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1979 йил Жарқўрғон туманида туғилган. 2001 йилда Тошкет молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
Янгибай Давлатов меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли вазифаларда, хусусан, бўлим бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Термиз тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар 2022 йилдан буён Жарқўрғон тумани «Олтинтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024