Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Пресс-тур ташкил этилди

Томорқа  қўшимча даромад манбаи. Буни тўғри англаган туманимиз деҳқонлари ҳам ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, ундан йил давомида ҳосил олиб келишмоқда.

Термиз туманидаги аҳоли ҳам ўз томорқаларида иссиқхоналар барпо этиб, унда турли эрта пишар полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Ушбу иссиқхоналарда етиштирилаётган полиз ва сабзавот маҳсулотларни парваришлаш,  сифати, турли зараркунандаларга бардошлиги, эртапишар навларни оммалаштириш мақсадида оммавий ахборот воситалари, фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирокида пресс-турлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги пресс-тур туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган “Ҳумойиддин Фарангиз” оилавий корхонасига қарашли, 2 гектар майдонда жойлашган иссиқхонада ташкил этилди.

Айни вақтда мазкур иссиқхонада помидор ва турли сабзавотлар етиштирилмоқда. Тайёр маҳсулотлар пешма-пеш маҳаллий бозорларга чиқарилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс