Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Уларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон қилиб тарбиялаш мақсадида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди раиси Ғолиб Хидировнинг Сурхондарё вилояти Юридик техникуми талабари билан давра суҳбати ўтказилди.
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилган очиқ мулоқот қизғин савол-жавобларга бой бўлди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024