Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманидаги мактабларда “Оталар йиғилиши” ўтказилди

Оилада оталарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни ва роли жуда муҳим. Шу боисдан Президентимизнинг вилоятимизга ташрифидаги ташаббуси билан “Сурхондарё тажрибаси” сифатида мактабларда алоҳида “Оталар йиғилиши”ни ўтказиш амалиёти жорий этилди.

Бугун Термиз туманидаги барча мактабларда 4-чорак дарс машғулотлари бошланган илк кунда сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва идоралар мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида “Оталар йиғилиши” тадбирлари ўтказилди.

“Ёшларни ёт ғоялардан асраш ва илмга бўлган меҳрини ошириш – барқарорлик омили” мавзусида ўтказилган йиғилишлар фарзандлар тарбияси, уларни ўқишга, илм олишга жалб қилишдаги муаммолар, уларни ҳал этишда таълим муассасалари ва оталарнинг ҳамкорликдаги вазифалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Термиз тумани ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шуҳрат Назаров 36-сонли мактабда оталар, маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан учрашди. Мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилинди.

Туман ҳокими мутасаддилар билан мактаб ҳудудида дарахт кўчатлари экиш тадбирида ҳам иштирок этди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс