Давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан белгилаб берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун ушбу топшириқлар ижроси доирасида Термиз тумани Маданият бўлимида Вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғнинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқовга бириктирилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммо, мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан йўлланган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, ижросига масъул белгилаб берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида ёшлар билан тарихий қадамжолар бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024