Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Яшил макон | Термиз туманида баҳорги кўчат экиш ишлари қизғин суръатларда давом этмоқда

Айни кунларда юртимиз бўйлаб давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги кўчат экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Кўчат экиб, боғ яратишдек эзгу ишларда Термиз тумани нуронийлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. «Нуроний» жамғармаси Термиз туман бўлими ҳудудидаги ер майдонига Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ҳамда бир гуруҳ ёши улуғ фахрийларимиз томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Туман бўйлаб бўш ер майдонларга мевали ва манзарали дарахт, бута ва гул кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс