Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга киришилди.
Хусусан, Термиз тумани «Мустақиллик» маҳалласида 17 гектар майдонда "Яшил боғ" ташкил этилмоқда. Ҳудудда тут, терак, жийда, тол кўчатлари ва қаламчалари экилмоқда.
Айни вақтда туман ҳокими Шуҳрат Назаров бошчилигида тумандаги ташкилот, идора ва корхоналар ходимлари, кўнгилли аҳоли вакиллари ҳашарда фаол иштирок этиб, кўчат ва қаламчаларни экишмоқда.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туман бўйлаб кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024